Аритмияларни даволаш ва келиб чиқиш сабаблари

Аритмияларни даволаш

Аритмияни даволаш

Аритмия хасталигини даволашда дори воситалари шифокор кўрсатмасига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиш лозим. Юрак ритми бузилишининг оғирроқ шаклларида махсус антиаритмик воситалар қўлланади. Улар фақат шифокор тавсияси билан тайинланади ва электрокардиограмма кўрсаткичлари орқали доимий назорат қилиб турилади.

Ҳозирги вақтга келиб, юракнинг электрик стимуляцияси орқали аритмияларни даволаш йўлга қўйилган. Муолажанинг ушбу усули юрак автоматизми марказлари табиий сигналларнинг давомийлигига ва муайян амплитуданинг сунъий электрик импульслар билан алмашинувига асосланади. Булар юрак қисқаришлари частотасининг мўътадиллашувига имкон беради. Вақтинчалик электростимуляция учун қизилўнгач ёки эндокардиол электродлардан фойдаланилади. Улар ташқарида жойлашган кардиостимулятордан юракка импульс олиб боради. Юрак ритми мўътадиллашгандан кейин кардиостимулятор ўчириб қўйилади ва зарурий аритмияга қарши дори воситалари буюрилади.

Келиб чиқиш сабаблари

Юрак ритми бузилишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, юрак касалликлари ва нуқсонлари, миокардит, кардиомиопатия, миокард инфаркти, электолит мувозанати бузилиши (қонда калий, кальций, магний миқдори ўзгариши), асаб тизимининг зўриқиши (невроз, стресс), қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши (тиреотоксикоз, гипотиреоз), заҳарли моддалар (никотин, алкоголь) ҳамда айрим дориларнинг ножўя таъсири кўпроқ эканини кузатиш мумкин.

Шу билан бирга, мазкур хасталик эндокрин тизимидаги ўзгариш, нефрит (буйрак яллиғланиши), юрак нуқсонлари, ўсмалар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, грипп, тонзиллит (томоқ бодомсимон безларининг яллиғланиши), вирусли инфекциялар, сурункали пиелонефрит, камқонлик ва бошқа касалликлар белгиси бўлиши мумкин.

Аритмияни келиб чиқиш сабабларига кўра, турларга ажратиш мумкин.

Тахикардия — тинч ҳолатда дақиқасига 90-100 зарбдан ошиқ частотали тўғри юрак ритми. Соғлом одамларда у жисмоний ва ҳиссий зўриқиш пайтида юзага келади. Агар нафас тутиб турилса, сезиларли даражада юрак уриш ритми камаяди.

Брадикардия — юрак ритми дақиқасига 40-60 та зарбга тенг бўлади. Спортчиларда кўп кузатилади, тинимсиз машқлар оқибатида юрак мушаклари бақувватлашади. Натижада бундай юрак нормадан секинроқ урса ҳам танани қон билан таъминлаб бера олади. Бундан ташқари, брадикардия патологик жараёнлар — миокард инфаркти, қалқонсимон без (гипотиреоз) фаолияти сусайиши, айрим вирусли касалликлар, заҳарланиш таъсирида ҳам юзага келиши мумкин.

Экстрасистолия — юракнинг муддатидан олдин қисқариши, бунда юрак нотекис ураётгандек ёки урмай қолгандек туюлади. Агар бемор бу ҳолатни сезмаса, унда махсус муолажа талаб этилмайди. Борди-ю, бемор юраги нотекис ураётганини сезса, боши айланса, унда дарҳол шифокорга мурожаат этиши зарур.

Хилпилловчи аритмия — беқарор юрак ритми, дақиқасига 100-150 зарбгача частота ва ўзига хос тебранма ритм билан характерланади. Юрак бўлмасининг тебраниши барқарор ёки хуружли бўлиши мумкин. Бунга юрак нуқсонлари ва алкоголизм сабаб бўлади. Касалликнинг мазкур турида қон томирларида тромблар ҳосил бўлиши кузатилади.

Аритмиянинг айрим турлари сезиларли белгиларсиз кечади ёки бошқа аъзолар касалликлари фонида кузатилади. Бу ҳолат фақат чуқурлаштирилган тиббий кўриклар вақтида тасодифан аниқланади. Баъзан пульс текширилганда ёки электрокардиограмма таҳлил қилинганда маълум бўлади.

The Heart Team of Uzbekistan

Помогаем пациентам со всей республики чувствовать себя лучше!

Ваше здоровье наша забота

Обеспечиваем всесторонним обследованием и грамотным подходом к улучшению Вашего здоровья.

Смотрите наши
Видео!